Birlashgan Millatlar Tashkiloti Oʻzbekistondagi majburiy koʻchirishlar haqidagi xabarlardan xavotirda

Birlashgan Millatlar Tashkiloti Oʻzbekistondagi majburiy koʻchirishlar haqidagi xabarlardan xavotirda

11.05.2022 Off

БМТ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг Ўзбекистоннинг учинчи даврий ҳисоботи бўйича якуний мулоҳазалар

 

Қўмита Ўзбекистоннинг учинчи даврий ҳисоботини 2022 йил, 22, 23 ва 24 мартда бўлиб ўтган 13-, 15- ва 17 йиғилишларида қўриб чиқди ва ушбу якуний мулоҳазаларни 2022 йил, 4 мартда  бўлиб ўтган 30-йиғилишида қабул қилди.

 

Қўмита Иштирок этувчи давлат учинчи даврий ҳисоботни тақим этганлигини ва масалалар рўйхатидга берилган жавобларидаги қўшимча ахборорни юқори баҳолайди. Қўмита Иштирок этувчи давлатнинг юқори даражали ва вазирликлараро делегацияси билан бўлган конструктив мулоқотни қадрлайди.

 

Қўмита Иштирок этувчи давлат иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни, ушбу якуний мулоҳазаларда кўрсатилгандек, амалга оширишни кучайтириш мақсадида қонунчилик, институционал ва сиёсий чораларни кўрганини мамнуният билан таъкидлайди. Хусусан, Қўмита Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун (2017.03.01. дани ЎРҚ-419) қабул қилинганлигини ва Коррупцияга қарши курашиш агентлик ташкил этилганлигини юқори баҳолайди.

Қўмитанинг барча шарҳларидан биз бу ерда тўғридан –тўғри тегишли уй-жой ҳуқуқи билан боғлиқ бўлганларини келтирамиз

          Асосий ташвишли мавзулар ва тавсиялар

                        Пактни мамлакатда қўллаш

Гарчи Конституцияга кўра Пакт миллий ҳуқуқий асоснинг ажралмас қисмини ташкил қилса-да ва судлар Пактни қўллаш ваколатига эга бўлса ҳам, Қўмита судларда Пакт қоидаларига кам мурожаат этилишидан ҳамон ташвишда (2 (1)-модда).

Қўмита Иштирок этувчи давлат жамоатчиликнинг Пакт тўғрисида хабардорлигини оширишини ва судьялар, прокурорлар ва адвокатлар учун салиҳиятни ошириш дастурларини ўтказиб, уларга мамлакат судларида иқтисоий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларига мурожаат қилиш имкониятини яратишни тавсия этади. Қўмита Иштирок этувчи давлатнинг диққатини қўмитанинг Пактни мамлакада қўллашга тегишли 9-сон (1998) умумий шарҳига қаратади.

 

                        Мажбурий чиқариб юбориш

  1. Қўмита Иштирок этувчи давлат мулк ва ердан маҳрум қилишга тегишли чоралар тўғрисида тақдим этилган ахборотни таъкидлайди. Бироқ Қўмита шаҳарсозлик қурилиш лойиҳалари муносабати билан мулк тортиб олиниши, уйлар бузиб ташланиб яшовчилар мажбурий чиқариб юборилиши тўғрисидаги хабарларни афсус билан қабул қилди. Шунингдек у мулк тортиб олинишда миллий ҳуқуқий асосга риоя қилинмаслик, айниқса дахл қилинадиган яшовчилар билан аввалдан маслаҳатлашув ўтказилмаслик ва товонлар муносиб эмаслиги ва муқобил уй-жой таъминланмаслиги (11-модда) тўғрисидаги ҳисоботлардан ташвишда.
  2. Қўмита Иштирок этувчи давлатга қуйидагилар мақсадида ҳуқуқий ва сиёсат чораларини кўришни тавсия этади:

            (a)       Мажбурий чиқариб юбориш фақат охирги чора сифатида ва қонунга мувофиқ ва Инсон ҳуқуқлари туғрисидаги халқаро пактга мос равишда қўлланилишини таъминлаш;

            (b)       Чиқариб юбориш амалга оширилса, ҳақиқий маслаҳатлашув ўтказиш, муносиб ва асосланган хабарнома берилишини таъминлаш, муқобил уй-жой асосланган вақтда мавжудлигини таъминлаш ва юридик воситаларни таъминлаш каби процессуал ҳамояга риоя қилинишни ва муҳофазани таъминлаш;

            (c)       Дахл қилинган аҳолига ҳамёнбоп ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини ва қулайлигини таъминлаш;

            (d)       Уйдан мажбурий чиқариб юбориш ҳолларида моносиб муқобил уй-жойни таъминлаш йўли билан уйсизликнинг олдини олиш;

            (e)       Мажбурий чиқариб юборишга тегишли 7-сон (1997) умумий шарҳни инобатга олишни.

                        Муносиб уй-жой ҳуқуқи

  1. Қўмита Иштирок этувчи давлат бажараётган ҳамёнбоп уй-жой дастури тўғрисидаги ахборотни таъкидлайди. Бироқ Қўмита ижтимоий уй-жой, айниқса ижтимоий ҳимояланмаган ва маргинал гуруҳларга мансуб кишилар учун етарли эмаслиги ва Сардоба сув омбори 2020 йил январида емирилишидан зарар кўрган аҳолининг аҳволи тўғрисида ахборот йўқлигидан ташвишда (11-модда).
  2. Муносиб уй-жой ҳуқуқига тегишли 4-сон (1991) умумий шарҳига диққатни қаратар экан, Қўмита Иштирок этувчи давлатга ҳамёнбоп ва ижтимоий уй-жой билан, жумладан 2020 йил сув тошқини натижасида уйсиз қолган Сардоба атрофидаги аҳолини, ногиронлиги бўлган шахсларни, лўлиларни, қочоқларни ва бошпана изловчиларни таъминлаш саъй-ҳаракатини кучайтиришни тавсия этади.

 

 

                        Маданий ҳуқуқлар

  1. Қўмита маданий мерос объектларини муҳофаза қилишни оширишга қаратилган чоралар қабул қилинганлиги тўғрисидаги ахборотни таъкидлайди. Бироқ, Қўмита ЮНЕСКО Жаҳот маданий мероси объектлари яқинидаги уйлар шаҳарсозлик лойиҳалари шароитида бузилиши тўғрисидаги хабарлардан ташвишда. (15-модда).
  2. Қўмита Иштирок этувчи давлатга жаҳон маданий мерос объектларини бошқариш ва ривожлантириш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, Фан ва Маданият Ташкилоти (ЮНЕСКО) ва Обидалар ва объектлар халқаро кенгаши (ICOMOS) тавсия қилган илғор тажрибага мос бўлишини таъминлашни тавсия этади.

Қўмита хулосаларининг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин:

BMT_Iqtisodiy, ijtimoiy, madaniy huquqlar bo’yicha qo’mitasi_ UZ

Farida Sharifullina