Конституцияга ишончсизлик уйғотиш стратегияси ҳақида

Конституцияга ишончсизлик уйғотиш стратегияси ҳақида

07.01.2024 Off

Расул Кушербаев Телеграм-каналидан:

Мулк дахлсизлиги ҳуқуқи аввалги Конституциянинг энг кўп бузилган нормаларидан бири эди.

Бунда давлат идоралари ва бойлар фойдасига оддий фуқароларнинг кўчмас мулклари бузилиши, маҳрум этилишида судларнинг роли катта бўлди.

Ниҳоят янги Конституция қабул қилдик. Халқимиз энди мулкларимиз дахлсиз бўлади, Конституция ўзимизники, у бизни ҳимоя қилади, деб ишонди, ишонтиришди. Бироқ амалда ундай бўлмаяпти.

Янги Конституция шароитида ҳам судларимиз бойлар фойда кўриши учун фуқароларни уй жойларидан маҳрум қилиш, бошпанасиз қолдириш, Конституцияга ишончсизлик уйғотишда фаол давом этишмоқда. Масалан, Тошкент шаҳридаги мана бу ҳолатда ҳам фуқаронинг мулк ҳуқуқи таъминланмаган, Конституция бузилган деган фикрдамиз.

 

Энди фуқаролар қиш совуғида ўз уйидан ҳайдалишдан қўрқиб, юрак ҳовучлаб ўтиришибди. Уйларининг ўрнида эса тадбиркор дом қуриб сотиши керак. Суд бунда камарбаста.

Конституциядан бехабар, давлат эмас, алоҳида гуруҳларнинг тижорат эҳтиёжи учун фуқаронинг муқаддас мулк ҳуқуқини ҳимоя қилмайдиган, бошпанасидан айирадиган бундай суд таркиби бошдан оёқ ислоҳга муҳтож. Ва агар мард бўлишса, Олий суд раиси ва ўринбосари ҳам 11 январгача ўз уйларини бўшатиб бериши керак. Токи уларни уйи ҳам бузилиб, ўрнига тадбиркорлар дом қуриб, сотишсин. Улар ҳам ишонган Конституцияга тупуриб қўйиш нима эканлигини амалда ҳис этишсин.

Чунки улар шу кунгача давлат эмас, тижорат мақсадида суд қарори билан уй-жойларидан адолатсиз маҳрум этилган минглаб юртдошларимиз олдида маънан жавобгар ва масъулдирлар.

👉 @r_kusherbayev

 

Дилмурод Мирусмоновнинг уйи ва унинг хикояси :

Дилмурод Мирусмановнинг Golden House ширкати томонидан бузилаётган уйи

 

Айбимиз уйимиз марказда жойлашгани ва шу жойга кимдир уй куриб фойда кўрмокчи бўлганими?➖Тошкент

Мен Мирусманов Дилмурод Хожимуратович, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, 2-Миробод кучаси, 7 уйдан.

2017 йилда Тошкент шаҳар ҳокими «ABSOLUTE BUSINESS TRADE»га ер ажратган. Бу қарор аҳоли розилиги олинмасдан, қабул килинган.

Шу қарор билан қурувчи судга уйда яшаб турганларни мажбурий кўчириш тўғрисида ариза киритган.

Уйда 15 киши яшаймиз. Булардан 9 таси болалар. Уйимизани майдони 300 кв.м. участка майдони 3,6 сотик. Шу 300 кв.м. уйимиздан, 15 нафарни, 135 кв.м. квартирага мажбурий кўчириш тўғрисида судлар бу давони каноатлантирган. Уй эгаси розилиги йўқ. Бу хусусий мулк дахлсиз деган важларимиз умуман судларда инобатга олинмади.

Бизларни уй жой кодексининг 27 ва 71 моддалар асосида кўчириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бу моддалар давлат эхтиежи учун, муниципал уйлардан кўчиришда тартибни белгилайдиган моддалар.

Берилаётган 135 кв.м. квартира, олиб куйилвотган 300 кв.м. уйга тенг эмаслиги, хаттоки социал норма буйича хам хисоблаганда 15 киши учун 16 кв.м.дан- 240 кв.м. бизга таклиф килиниш керак эди. Бу важ ҳам инобатга олинмади.

Судлар бунака ариза келганда, уйни нархини чиқариб компенсация белгилайди.

Бу компенсация белгилаш ҳам Сулейманова номидаги суд экспертиза марказига топширилади.

Ваколати бўлмаса ҳам, қонунларда бахолаш ташкилотлари уйнинг бозор қийматини чиқарсин деб ёзилган бўлса ҳам, суд факат Сулеймановага бахолатади.

Лекин бу марказ участкаларни факат сарф ҳаражат ёндашуви билан қийматини чиқаради.

Мани холатимда иккинчи қават умуман хисобга олмасдан чиқарган. Ҳамма инстанция судлари тугаб бўлгандан кейин, Сулеймановадан хат олиб борганимдан кейин ишни янги очилган холат бўйича бу йил май ойида янгитдан Олий суд кўришни бошлади.

Судларда фақат компенсация масаласи кўрилвотганини, уйдан кўчишни хохламасам ҳам, барибир мажбурлаб кўчиришни тушунганим учун, шунга қараб тайергарлик қилиб, бахолаш ташкилотидан, уйимнинг бозор киймати ҳакидаги ҳисоботни олдим. Ва бу ҳисоботни Сулейманова экспертлари, хаққонийлиги тўғрисида расмий тасдиқлаб ҳам беришди.

Лекин суд мажлисида, давогар, ман буни тан олмайман дегани учун, суд яна хисоботимни Сулеймановага юборди, тасдиклаш учун ва Сулейманова экспертлари такрор тасдиқлаб беришди.

Бундан ташкари суд  Сулайманова экспертлари ўзи ҳам уйимнинг баҳосини аниқлашга савол қўйган эди. Ва экспертлар фақат сарф ҳаражат ендашув кўллаб туриб бахо чиқариб берди.

Ва уйимга келмади, уйимдаги ремонт ва шароитларни кўриб ҳам ўтирмади. Ва яна бир йил олдинги холатга кўра нарх чиқарилган. Бугунги кундаги баҳо ҳам эмас.

Албатда бу паст ва бозор нархига умуман яқин бўлмаган бир нарх чиққан.

Лекин суд учун шу етарли бўлган.
2 мартда Сулейманова томонидан тасдиғини топган ҳисоботни инобатга олмай туриб, факатгина сарф ҳаражат билан компенсация сифатида белгилаб туриб бизни мажбурий кўчиришга қарор чиқарди.

Бу Олий судда 2 ноябр 2023 йилда кўрилган иш. Яқинда МИБ ходимлари мажбурий кўчиширга келишади.

Уйда ҳамма қўрқиб қолган.

Биз ҳозир такрорий кассация учун аризамизни бердик, лекин МИБ ижросини тдхтатиш бўйича буйруқ йўқ.

Нахотки қишда, совуқда ўз уйимиздан, бировдан карзимиз бўлмаган ҳолда, мажбурлаб кўчирворишади? Айбимиз уйимиз шахар марказида жойлашгани, ва айнан шу жойга кимнингдур уй куриб фойда курмокчи бўлганими?

Бизларни норози килиб чиқарса, балки бу дунеда килган ишлари жазосиз колар, лекин охират ҳисоби ҳам борку.

👉 @Kusherbayevga_murojaat